"Барселона" машғулотларни Марадона хотираси учун сукут сақлаш билан бошлади

"Барселона" клуби машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Футбол афсонаси Диего Марадонанинг вафот этгани муносабати билан каталонияликлар бугунги машғулотини унинг хотираси учун сукут сақлаш билан бошлади.

Марадона футболчилик фаолияти давомида 1982-1984 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилганди.

En0wuEjXYAEOSKD

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!