Ads

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Атлетико” Мадрид (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу баҳсда ғалаба келтирган Лионель Мессининг голи каталонияликлар учун мавсумдаги 100-гол бўлди. Эрнесто Вальверде шогирдлари ушбу голларнинг 67тасини Ла Лигада, 19тасини Испания кубогида, 1тасини Испания Суперкубогида, 7тасини Чемпионлар лигасида ва яна 6тасини Халқаро чемпионлар кубогида киритишган.

Ушбу голларнинг энг кўпига Лионель Месси муаллифлик қилишга эришган. 30 ёшли аргентиналик форвард ҳисобида ҳозирча 33та гол мавжуд.