"Барселона" миш-мишларга чек қўйди

 
 
"Барселона" футболчилари атрофида турли миш-мишлар кўпайиб бормоқда. Жамоа бош мураббийи Луис Энрике бир гап билан уларга чек қўйишга ҳаракат қилди.
 
Хусусан кейин пайтда "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Манчестер Сити"га ўтаётгани ҳақида хабарлар кўпайиб бораётган эди. Бунга футболчининг Испания чемпионати 17-турида "Вильярреал"га қарши ўйин қайдномасига киритилмагани сабаб бўлди.
 
- Ракитичнинг қайдномага киритилмагани миш-мишлар билан моғлиқ эмас, - деди Луис Энрике. - Матбуотда ёзилаётганларнинг аксарияти ҳақиқатга тўғри келмайди. Таркибни шакллантириш менинг вазифам.
 
 
Айни пайтда "Барселона" Иван Ракитич билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!