"Барселона" мухлислари Ламин Ямални жароҳатлаган футболчини кескин танқид қилишмоқда

Ла Лиганинг 17-тури доирасида "Барселона" ўз уйида "Леганес"га қарши учрашувда сенсацион тарзда мағлубиятга учради.

Мазкур баҳсда каталонияликлар сафида ҳаракат қилган Ламин Ямалга нисбатан меҳмонларнинг бир нечта футболчилари қўпол ўйнашди. Натижада испаниялик вундеркинд учрашувни жароҳат сабабли тўлиқ ўтказа олмади. Баҳсдан сўнг Ямалнинг 3-4 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди.

Бу ҳолатдан албатта  "Кўк-анорранглилар" мухлислари ранжишди. Ишқибозлар Ламинни жароҳатлаган футболчи Иван Неунинг ижтимоий тармоқ саҳифасидаги  изоҳлар бўлимида уни турли хил ҳақоратомус сўзлар билан сийлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи кейинги турда  "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!