"Барселона" мухлислари учун ҳушхабар: Месси ва Суарес сафга қайтди

"Барселона" клуби ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес жароҳатидан фориғ бўлишди ва машғулотларга киришишди. Бу ҳақда клуб расми сайти хабар тарқатмоқда.

Улар айни дамда жамоанинг умумий гуруҳи билан бирга шуғулланишмоқда. Месси ҳам, Суарес ҳам 31 март куни Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган “Эспаньол”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок эта олишади.

Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси сафида Венесуэлага (1:3) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган бўлса, Суарес Ла Лиганинг 28-турида "Бетис"га (4:1) қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!