"Барселона" мухлислари учун хушхабар

  • 24 февраль, 14:26
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Каталониянинг "Барселона" клуби ва ҳужумчи Ламин Ямал янги меҳнат шартномасини имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар ҳамкорликни 2030 йилгача узайтиради. Мазкур битим ёзда расман эълон қилиниши мумкин.

Футболчининг агенти Жорже Мендеш март ойи бошида "кўк-анорранглилар" раҳбарияти билан учрашиб, шартноманинг сўнгги деталларини келишиб олади.

Маълумот учун, Ламиннинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Трансфермаркт портали футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда. Ямал жорий мавсумда 33 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол ва 16 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!