"Барселона" мухлисларига хуш хабар етказди

CHERY AUTO

"Барселона" матбуот хизмати жамоанинг ўз уй стадиони "Камп Ноу"га қайтаётганини маълум қилди.

Tecno

Хабарларга кўра, янгиланган стадионнинг қисман очилиши 10 август куни амалга оширилади. Шу куни "Барселона" анъанавий Гампер соврини учун ўртоқлик ўйинини ўтказади. Тадбир тафсилотлари кейинроқ эълон қилиниши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2022 йилда "Камп Ноу"ни қайта қуриш учун ёпган эди. Ўшандан бери "кўк-анорранглилар" Монжуик тоғидаги "Олимпия стадиони"да ўз ўйинларини ўтказиб келишмоқда.

Испания Ла Лигасининг ўтган мавсуми якунига кўра, "Барселона" Мадриднинг "Реал" жамоасини тўрт очко ортда қолдириб, мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!