"Барселона" мухлисларига хушхабар. Икки супер юлдуз Каталония клубига ўтишни хоҳлаяпти

Рафаэль Леау ва Жонатан Дэвид "Барселона"га ўтишни хоҳлашмоқда.

"Милан" вингери ва "Лилль" ҳужумчиси каталонияликларга клубга қўшилиш истагини билдирган. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди.

Шунингдек, "Барселона" ҳар иккала футболчини, айниқса, потенциал юлдуз сифатида кўрилаётган португалияликни ижобий баҳолаётгани таъкидланган. Леау "Милан" бош мураббийи Пауло Фонсека билан муносабатларда қийинчиликларни тан олади. Шу сабабли у чемпионликни мақсад қилган клубга ўтишни истайди. Бундан ташқари, португалиялик муҳитни ўзгартириш вақти келди деб ҳисобламоқда.

Дэвидга эса Каталония клубида Леауга нисбатан бўлгани каби ягона фикр йўқ. Бироқ, "Барселона" ҳужумчининг гол уриш қобилиятини ва унинг статистикасини эътиборга олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!