"Барселона" МЮдан ёш истеъдодни сотиб олмоқчи
"Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" U-18 жамоаси сафида ҳаракат қилиб келаётган ҳужумчи Жей Габриэлга қизиқиш билдирмоқда.
"Fichajes" нашри хабар беришича, каталонияликлар Габриэлни ўз сафига қўшиб олишни ўз олдига устувор вазифа сифатида белгилаб олган. 14 ёшли футболчи аллақачон Европанинг кўплаб топ клубларини ҳам эътиборини тортган.
Эслатиб ўтамиз, Жей МЮнинг 18 ёшгача бўлган ўйинчилари орасида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирган. Форвард жорий мавсум 10 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол киритди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар