"Барселона" нечта ўйиндан буён мағлуб бўлмаётганини биласизми?

TIGGO 2 PRO

"Барселона" мағлубиятсиз сериясини 18 та ўйинга етказди. 

Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лига 28-тури доирасида "Атлетико"ни таслим этди (4:2). 

Каталонияликлар сўнгги маротаба 2024 йилнинг 21 декабр санасида айнан Мадрид грандига мағлуб бўлган. Ўшандан буён Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар лигасида 15 та ғалаба ва 3 дуранг қайд этилган. 

30 март куни "кўк-анорранглилар" Ла Лига доирасида "Жирона"ни қабул қилади, 2 апреь санасида эса кубок доирасида "Атлетико" меҳмони бўлади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
17/03/2025 21:50
Мессиям карипти