"Барселона" Ольмо билан келишиб олди

"Барселона" ёзги трансферлар ойнасида Дани Ольмони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу трансфер тез орада амалга ошиши мумкин. 

Фабрицио Романо хабар беришича, каталонияликлар ҳужумкор ярим ҳимоячи билан келишиб олди. Шартнома 2030 йилгача амал қилади. Ольмо собиқ клубига қайтишни истамоқда. 

Тез орада "Барселона" "Лейпциг"га таклиф билан чиқади. Испан гранди 55+7 миллион евро тўлашни мақсад қилган. Германия жамоаси бу таклифни қабул қилиш эҳтимоли юқори, дея маълум қилмоқда инсайдер Маттео Моретто. 

Дани 2007-2014 йиллар давомида "кўк-анорранглилар" таркибида тўп сурган бўлиб, 2014 йили "Динамо Загреб"га кўчиб ўтган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!