"Барселона" ўз олдига катта мақсад қўйди

CHERY AUTO

"Барселона" клуби яқин келажакда Чемпионлар лигасини ютишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар"нинг спорт директори Деку маълум қилди.

- "Барселона"нинг бош мақсади Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдир. Ғолиб бўлганингизда, янада қийинроқ бўлади. Бизнинг клубимиз совринлар учун курашишни ҳеч қачон тўхтатмайди. Ҳозирги жамоамиз ва мураббийлар штаби билан барча унвонларга даъвогарлик қила оламиз. Ғалаба қозонишимизга кафолат беролмайман, аммо шубҳасиз фаворитлар қаторида бўламиз, - деди раҳбарият аъзоси.

Маълумот учун, 2024-2025 йилги мавсумда "Барса" Ла Лига ва Испания кубогини қўлга киритди. Чемпионлар лигасида эса каталонияликлар мусобақани ярим финал босқичида якунлади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!