"Барселона" ўз уйида "Осасуна"га имконият қолдирмади
Испания Ла Лигаси 11-туридан ўрин олган "Барселона" - "Осасуна" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Голларга "кўк-анорранглилар" таркибидан Брейтуэйт, Гризманн, Коутиньо ва Месси муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба орқали каталонияликлар очколари сонини 14 тага етказиб, 7-поғонага кўтарилиб олди.
- 90+'
Мессининг жаримадан тепган тўпини Эррера қайтаришга эришди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Тринкаунинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 87'
"Барселона" тўпни назорат қилишда давом этмоқда.
- 83'
"Осасуна" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 79'
Голини Марадона хотирасига кийимини ечиб нишонлаган Месси сариқ карточка ишлаб олди.
- 77'
Тринкау ўз қанотида фаоллик намойиш этмоқда.
- 74'
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси жарима майдони ташқарисидан дарвозани аниқ нишонга олди.
- 70'
Дембеле ҳисобни янада йириклаштирмоқда. Тўхтанг, йўқ, ВАР ҳужум давомида қоида бузарлик бўлганини аниқлади. Месси айбдор ролида.
- 68'
"Осасуна" футболчисининг илк зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Такрорий зарба Тер Штеген томонидан ушлаб олинди.
- 67'
Лангле шифокорлар билан майдонни тарк этди.
- 65'
Лангле жароҳат олган кўринади.
- 64'
Осьер ўрнига Роберто Торрес майдонга тушмоқда.
- 61'
Брейтуэйт Дембеле ўрнига майдонга тушмоқда.
- 60'
"Осасуна"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.
- 59'
Мингеса рақибга тўп етиб келишига йўл қўймади.
- 57'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коутиньо Гризманнинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди.
- 54'
Мессининг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди.
- 52'
Бурчак тўпидан сўнг, де Йонг зарба йўллашга муваффақ бўлди. Ноаниқ.
- 51'
Коутиньогача тўп етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади. Голли узатма бесамар кетди.
- 50'
"Осасуна" футболчиси ўрта масофадан зарбайўллади. Бу тўп Тер Штеген учун оддий чиқди.
- 48'
Жамоалар вазиятлар ярата олмаяпти. Тўп шунчаки назорат қилинмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн зоқ масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Дарвозабон ҳаводан тепилган тўп олдида ожиз қолди.
- 40'
"Осасуна"нинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 38'
Тўп назорати 78:22.
- 35'
Ойер ҳужумда фол ишлатди.
- 33'
Коутиньонинг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 32'
"Осасуна" ҳужумда фаоллашди.
- 29'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Брейтуэйт бир амаллаб тўпни дарвозага киритиб юборди. Нақд учинчи зарбада тўп дарвозадан ўрин олди.
- 28'
Месси жарима зарбасини пас билан амалга ошириб кетди.
- 26'
Мессининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 23'
Хони ўрнига Аррасате майдонга ташланди.
- 20'
Коутиньонинг зарбаси ўхшамади.
- 18'
Будимирнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 15'
Гризманнинг бурчакроқдан берган зарбасини Эррера қайтарди.
- 15'
Мессининг яна бир зарбаси Эррера томонидан қайтариб юборилди.
- 15'
Мессининг зарбаси Ронкальяга тегиб қайтди.
- 13'
"Барселона"нинг жарима майдонига узатган тўплари ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда.
- 11'
"Барселона" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди.
- 11'
"Осасуна" футболчиси Коутиньонинг зарбасини дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.
- 10'
Тер Штеген жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди.
- 7'
"Барселона" тўпни назорат қилмоқда.
- 5'
Бурчак тўпи каталонияликлар томонидан қисқа паслар билан ўйнаб кетилди.
- 3'
Унаи Гарсиянинг қўполлиги дастлабки дақиқаларда Лаос томонидан кечирилди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Барселона" - "Осасуна" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар