"Барселона" Пике ўрнига АПЛдан зўр ҳимоячи олиб келади

"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, каталонияликлар Эмерикни фаолиятини якунлаган Жерар Пикега ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Барса" испаниялик футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ харид қилишга уриниб кўради. 

Ляпорт жорий мавсум "шаҳарликлар" таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйган. Унинг "Сити" билан амалдаги битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!