Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби қишда 32 ёшни қарши оладиган ҳимоячиси Жерар Пикега ўринбосар топиб қўйди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” Аргентинанинг "Бока Хониорс" клуби ҳимоячиси Леонардо Балердини ўз сафларига қўшиб олишни кўзлашмоқда. Айтиш лозимки, каталонияликлар 19 ёшли футболчининг трансфери борасида Аргентина клубига 5 миллион евролик таклиф билан чиқишди. Бироқ, якунда рад жавобини олишди.

Маълумотларга қараганда “Барселона” яқин орада Балердининг трансфери бўйича "Бока Хониорс"га ўзининг навбатдаги таклифини юборади.