"Барселона" Пикега ўринбосарни "Атлетико"дан топди

"Барселона" раҳбарияти жамоага "Атлетико" ҳимоячиси Фелипе Монтейрони олиб келмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар 31 ёшли бразилиялик футболчини ярим йилга ижарага олмоқчи. “Кўк-анор ранглилар” Фелипени узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячи Жерар Пикега муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда. Аммо ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган “матрасчилар” етакчи футболчиларидан бирини қўйиб юбормоқчи эмас.

Монтейро жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!