“Барселона” португалиялик футболчини сотиб олди? Бемаънилик

  • 10 август, 2022, 15:32
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг трансфери борасида келишиб олгани йўқ. Журналист Жонатан Смит ўзининг ижтимоий тармоқлариги саҳифаси орқали бу миш-мишлар "бемаънилик" эканлигини таъкидлади.

Tecno

Аввалроқ Силва 55 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтиши хабар қилинганди. Шу билан бирга, бир неча ҳафта олдин “Манчестер Сити” футболчини 80 миллиондан бир евроа ҳам камга сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Силва ҳам "Барселона"га ўтишга тайёр эди, аммо "Манчестер Сити" ушбу трансфер ойнасида футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. Футболчининг ўзи ҳам “шаҳарликлар”ни норози қилиб, жамоани тарк этишни истамаяпти. Шу боис, у клубларни бир қарорга келишини кутишга мажбур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!