“Барселона” президенти Месси қачонгача жамоада қолишини айтди

Каталония клуби раҳбари Хосеп Бартомеу жамоасининг 33 ёшли етакчиси Лионель Мессининг келажаги ҳақида гапирди.

- Биз доим Месси ҳақида гапирганмиз ва гапирамиз ҳам. Биз у билан музокараларни қайта тиклаймиз. У фаолиятини шу ерда якунланишини билдирган. Унинг ўйини, ўз усулини ўйинга мослай олиш қобилияти одамни ҳайратга солади. У ҳар йили қандайдир янгиликни кўрсата олади. Йилдан йилга кўп гол уряпти ва голли пасларининг сони ҳам ортиб бормоқда. Мен Мессининг 2025 йилда ҳам “Барса”да тўп сураётганини тасаввур қиляпман, - деди Бартомеу.

Мессининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунланади. Яқинда Лионель айнан Бартомеунинг бошқарув тизими ёқмаганлиги сабабли янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)