"Барсеона" президентлигига номзод Жоан Лапорта "Камп Ноу"нинг реконструкцияси ҳақида гапириб ўтди.

"Барселона"нинг 125 йиллик юбилейини янги "Камп Ноу"да Лионель Месси билан биргаликда нишонламоқчиман. Стадион билан боғлиқ масала осон эмас, чунки унинг қурилиши икки йил давом этади.

Лео билан вазият стадионга қараганда осонроқ. Ушбу юбилейни Месси билан нишонлаш жуда яхши бўларди. Бу ажойиб хайрлашув кечаси бўлиши мумкин", деди Лапорта.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар"нинг 125 йиллик юбилейи 2024 йилнинг ноябрь ойига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)