"Барселона" пул қидирмоқда

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Барселона"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади бўлиб қолмоқда.

Goal.com хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти норвегиялик футболчини сотиб олиш учун зарур бўлган 100 миллион еврони қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида Холандни "Боруссия"дан 75 миллионга сотиб олиш мумкин. Қолган 25 миллиони футболчининг агентига тўловлар учун кетади.

Олдинроқ Холанд "Барселона" ва "Реал"дан бирини танлаши ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!