"Барселона" қайси футболчиларга чиқиш эшигини кўрсатиб қўйиши маълум
"Барселона" раҳбарияти кейинги мавсум ўз режаларига киритмаган футболчилар рўйхати малум бўлди.
Маълумотларга кўра, Серхио Бускетс, Жерард Пике, Жорди Альба ва Серхи Роберто келаётган ёзда Каталония клубини тарк этади.
Бускетс ва Робертонинг шартномаси мавсум охирида якунига етса, Пике ҳамда Альбанинг клуб билан тузган битими 2024 йилгача амал қилади .
Пике ва Альба бу мавсум жамоадаги ўз ўрнини йўқотди, Бускетс асосий таркибда қолмоқда, Роберто эса жароҳатлар туфайли мунтазам равишда ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилмоқда. Бускетс келажаги ҳақида жаҳон чемпионатидан кейин бир қарорга келиши ҳақида кўплаб маълумотлар тарқалди. Аммо клуб тажрибали футболчи билан келишувни узайтириш ҳақида ўйлагани йўқ.
Хави Робертонинг кўп қирралилигини қадрлайди, аммо Каталония клуби ўнг қанот ҳимоя ва ярим ҳимоя позициясини кучайтирмоқчи. Агар янги футболчи харид қилинса, Сержга ҳам "чиқиш эшиги" кўрсатилади.
Январ ойида 36 ёшга тўладиган Пике ва 33 ёшли Альба билан вазият янада мураккаб. Боиси, уларнинг шартномаси яна 18 ойга амал қилади. Клуб эса футболчиларга катта маош тўлашни истамаяпти. Шу сабаб, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти мазкур футболчилар билан шартномани бекор қилмоқчи.
Фикрлар