"Барселона" қишда футболчи сотиб олмоқчи эмас. Сабаби...
"Барселона" мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоага ҳимоячи жалб қилиш ҳақида ўйлаган эди. Бироқ, клубдаги молиявий инқироз сабабли бу амалга ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.
Жамоанинг сўнгги муваффақиятсиз ўйинларигача мураббий қишки трансфер ойнасида жисмонан кучли ва айниқса ўйинлар якунида ўйинни назорат қила оладиган бундай турдаги ўйинчини жалб қилиш фойдали бўлишини таъкидлаган эди.
Фликка ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасида ўйнаётган Нъголо Кантенинг, шунингдек, бошқа турдаги ўйинчи бўлишига қарамай, "Бавария"дан Леон Горецканинг номзоди маъқул келган эди.
Бироқ, Nike билан келишув ҳали "Барселона"га 1:1 қоидасига қайтишга имкон бермаганини ҳисобга олсак, январь ойида ўйинчиларни жалб қилиш ҳозирча имконсиз.
Клубнинг қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсади Дани Олмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказиш бўлиб қолмоқда.
Фикрлар