"Барселона" қишда таркибни Погба билан кучайтиради

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба “Барселона”нинг марказ чизиғини кучайтириши мумкин бўлган асосий футболчилардан бири бўлиб туриббди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, каталон клуби француз футболчиси билан қишки трансферлар мавсумида шартнома имзоламоқчи. Шунингдек, яна бошқа номзодлар ҳам бор: Адриент Рабьо (ПСЖ) ва Френки де Йонг (Аякс). 25 ёшли Погбанинг трансфери энг қиммат дея баҳоланмоқда – товон пули 100 миллион евро ва агент хизмати бор.

“Барселона” эса бу харидни амалга оширишга тайёр. Улар йиллик даромад 960 миллион евро (тах 1,1 миллиард доллар) бўлиши тахмин қилишмоқда ва бундан Погбанинг трансферига сарфлашга тайёр.

Манбада ёзилишича, “Манчестер Юнайтед” бош мураббий Жозе Моуриньо билан футболчининг муносабатлари ёмонлашаётганига қарамасдан уни сотмоқчи эмас.

Аввалроқ Пол Погбанинг “Манчестер Юнайтед”даги тақдири ноябрда ҳал қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!