"Барселона" қишки трансфер ойнасида янги футболчи сотиб ололмайди. Чунки...
"Барселона" давралар оралиғида ўз таркибини янги футболчилар билан кучайтира олмайди. Сабаби, каталонияликлар молиявий фэйр-плей қоидалари бўйича янги ўйинчиларни таркибга қўша олишмайди. Бу ҳақда Marca ўз саҳифаларида маълум қилди.
Айтиш керакки, яқинда нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай клубни тарк этди, шунингдек, Жерар Пике ҳам фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Шу тариқа “Барселона”нинг иш ҳақи фонди қисқарди, аммо шунга қарамай, улар янги трансферларни амалга ошира олмайди.
Олдинроқ каталонияликлар бош мураббийи Хави Депай жамоани тарк этганидан сўнг таркибга янги футболчи олишни истаётганини айтганди.
Фикрлар