“Барселона” раҳбарияти Фликга ўринбосар топди

Италиянинг "Комо" клуби бош мураббийи Сеск Фабрегас келажакда "Барселона" устози бўлиб иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда "Тhе Touchline" нашри хабар бермоқда. 

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби раҳбарияти испаниялик мутахассиснинг А Сериядаги фаолиятини юқори баҳоламоқда. Шунинг учун клуб Ханс-Дитер Флик кетишга қарор қилганида сўнг Фабрегасни унинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. "Кўк-анорранглилар"га Сескнинг ўйин услуби ва ёш футболчиларга бўлган ишончи ёқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2024 йилдан бери Каталония клубини бошқариб келмоқда. "Барселона" айни вақтда Ла Лигада 55 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!