"Барселона" раҳбарияти ва Хави Фати борасида келиша олмаяпти

Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави форвардни жамоада олиб қолишни истайди. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Каталония клубида давом эттиришни истаяпти. 

Шундай бўлса-да, "Барса" раҳбарияти уни 80 миллион еврога сотишни ҳамда Фати оладиган 12 миллин евро маошни тежашни хоҳламоқда. 

Жорий мавсумда Ансу "Барса" либосида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 3 та ассист муаллифига айланди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!