"Барселона" раҳбарияти Хавига ишонмаяпти

"Барса" жамоанинг ўйини ва Хавининг сўзларидан хавотирда. Олдинроқ каталонияликлар устози қуйидаги сўзларни айтган эди: «Матбуот «Барса»га таъсир ўтказмоқда, танқидлар футболчиларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда жамоанинг ҳолати яхши эмас”.

“Клуб раҳбарияти Хавидан рози эмас. Айниқса мураббийнинг сўзлари уларни ҳайратда қолдирди”, - деди El Chiringuito журналисти Хосе Альварес.

Инсайдернинг қўшимча қилишча, клуб раҳбарлари натижага матбуот ёки ўйинчиларга бўлаётган босим сабаб эмас деб ҳисоблайди. Улар жамоанинг қандай ўйнаётганидан жуда хавотирда”.

"Барселона" Ла Лигада 13-турдан кейин пешқадам "Жирона"дан 4 очко ортда қолиб, 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!