Ўзбекистонлик футболчи Швеция чемпионатида майдонга тушди
Ўзбекистонлик футболчи тарихда илк бор Швециянинг профессионал клубида расман ўйнади.
Асли тошкентлик ўзбекистонлик канадалик футболчи Комрон Хабибулло жароҳатидан фориғ бўлиб, Швеция иккинчи дивизионида “Сандвикенс” сафида биринчи маротаба майдонга тушди.
Комрон йил бошида Швецияга кўчиб ўтди, бироқ мавсумолди ўйинида хоч боғлами йиртилган эди. У бутун йилни ўтказиб юборди ва фақат мавсумнинг сўнгги кунида дебют қилди, 73-дақиқада майдонга тушди. "Сандвикенс" "Остерсундсни" 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
22 ёшли футболчи турли ёшдаги Канада ёшлар терма жамоаларида муваффақиятли иштирок этган. Аммо, агар керак бўлса, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга.



Фикрлар