Россияда Шомуродовни эслаб қолишди...

  • 3 декабрь, 00:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Геннадий Орлов Sport24 нашрига берган интервьюсида собиқ иттифоқи ҳудудидан етишиб чиққан энг зўр футболчилар ҳақида гапириб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовни ҳам эсга олди.

Tecno

Sports.uz портали ушбу қисқа суҳбатни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- Сиз учун собиқ иттифоқ ҳудудидаги энг яхши ўйинчи ким?

- Биринчи навбатда, Андрей Шевченко. У Киевдан. Шевченко “Милан”нинг лидери бўлган, “Олтин тўп” совринини қўлга киритган. Унга тенг келадигани йўқ. Бошқалар ундан кейин туради.

- Ҳозирда ўйнаётганлар орасида энг яхшиси ким?

- Яқинда “Қайрат”нинг ўйинини кўрдим. У ерда 17 ёшли йигит  Дастан Сатпаев бор, зўр  ўйинчи! У аллақачон “Челси” билан шартнома имзолаган.

Яна Элдор Шомуродовни ҳам айтаман. У “Ростов”да ўйнаган даврларда мен унинг Россиядаги ҳужумчилар орасида энг зўр футбол интеллектига эга ўйинчи эканлигини айтгандим.

Кейин Шомуродов “Рома”да ўйнади ва менинг ҳақлигим исботланди.

Нурали Алип ҳам Россияда ўйнаяпти. Мен доим шундай футболчилар керак дейман. Ҳа, албатта, унга координация ва чаққонлик етишмайди, лекин у курашувчан ўйинчи. Футболда эса характер ва кураш энг муҳими. Алип майдонга тушганда, албатта, хатолар бўлади, лекин у “Зенит”да ўйнашга лойиқлиги кўриниб турибди, бу эса Россия футболи етакчиларидан бири бўлган жамоа.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Ўзбекистон чемпионатида “Машъал” ва “Бунёдкор” клублари шарафини ҳимоя қилганидан кейин 2017 йили Россия Премьер-лигасининг “Ростов” клубига кўчиб ўтди.

Машҳур мураббий Валерий Карпин қўл остида Элдорнинг ҳужумчи сифатида янги қирралари очилди. Ҳамюртимиз уч йил давомида “Ростов” сафида умумий 91 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини  жами 18  маротаба ишғол қилди, 12 та ассист қайд этди ва  олти марта огоҳлантириш олди.

Элдор Россия Премьер-лигасидаги фаолияти давомида қуйидаги жамоаларга гол урган:

“Тосно”,  “Краснодар” ва “Локомотив”га  2 тадан, “Спартак Москва”,  “Оренбург”, “Арсенал Тула”, “Урал”, “Крилья Советов”, “Рубин”, “Тамбов”, “Динамо Москва” ва “Ахмат”га биттадан тўп киритган.

Россия кубогида  “Сизрань-2003” жамоаси дарвозасини ишғол қилган.

Европа Лигаси саралаш турнирида Исроилнинг “Маккаби Хайфа” жамоаси дарвозабонини ҳам ожиз қолдирган.

2020 йилнинг октябрида “Ростов” Элдор Шомуродовни Италиянинг энг қадимий жамоаси “Женоа”га қўйиб юборди. Ўзбек футболчиси беш йил давомида “Специя”, “Кальяри” ва “Рома” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилди.

2025 йилнинг ёзида 30 ёшли ҳужумчи “Истанбул Башакшеҳир” клубига кўчиб ўтди ва Туркия Суперлигасининг жорий мавсумда 14 та учрашувда рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди.

Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт

Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг “ЖЧ-2026”даги имкониятини қандай баҳолади?

Нури Шахин Шомуродов уни қандай ҳайратга солганини айтди

Аламли мағлубиятдан кейин Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасига қандай муносабат бўлди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!