Милан Митрович: "Сўғдиёна" мен билан кейинги мавсумга шартнома тузишни хоҳламади"

  • 2 декабрь, 13:43
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Маълумки, яқинда сербиялик дарвозабон Милан Митровичнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан хайрлашгани эълон қилинди.

Tecno

У жиззахликлар сафига 2018 йили қўшилган бўлиб, ўтган вақт давомида жамоа мухлисларининг меҳрини қозонди.

Футболчини анча муддат бир клуб сафида фаолият олиб бориши осон иш эмас, айниқса легионерларни. Бироқ Митрович учун “Сўғдиёна” иккинчи уйига айланиб қолганди. Эндиликда эса уларнинг ҳамкорлиги якунига етди.  

Sports.uz журналисти Митровичдан интервью олди.

- Милан, “Сўғдиёна” билан хайрлашиш кераклигини қачон ҳис қилдингиз?

- Йил бошида, чемпионат бошланишидан уч кун аввал мен касал бўлиб қолдим. Натижада 21 кун изоляцияда бўлдим. Шундан сўнг машғулотга қатнашдим. 3-турда “Пахтакор” билан беллашувда майдонга қайтдим. Ўша ўйинда жиддий жароҳат олдим. Бунинг натижасида икки ой танаффус олишга мажбур бўлдим. Шу билан чемпионатнинг ярми тугаганди ва мен битта учрашувда майдонга тушдим, холос. Шундан сўнг яна қайтдим. Шундай қилиб, мавсумни тугатдим. Натижада клуб раҳбарияти мен билан кейинги мавсумга шартнома тузишни хоҳлашмади. Шу билан “Сўғдиёна”даги миссиям якунланди.

- Сизни бу клубда 7,5 йил давомида нима ушлаб турди?

- Мен ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўрдим ва ғалаба қозонишни жуда хоҳладим. Ҳеч бўлмаса битта бўлса ҳам соврин ютишни истадим. Афсуски, буни имконияти бўлмади. Лекин иккинчи ўринни олиб мен тарихга кирдим. Бироқ клубдаги мақсадимга тўлиқ етиша олмадим. Жамоадагилар менга ишонишда давом этишди, мухлислар қўллаб-қувватлашди. Шу сабабли клубда 7,5 йил қолдим. Менга бошқа жамоалардан таклифлар бўлганида ҳам Жиззахда қолганман. Ўзим ҳам бир неча бор “Сўғдиёна”да қолишим ҳақида айтиб келганман. Қачонки, клуб мен билан ҳамкорлик қилишни тўхтатса, шунда кетишим мумкинлигини таъкидлаб келганман. Шундай кун келдики, улар ўша гапни айтди.

- “Сўғдиёна”да нисбатан озроқ ўйин ўтказдингиз. Демак, бу жароҳат билан боғлиқ...

- Юқорида айтганимдек, мавсум бошида касал бўлиб қолдим. Ундан кейин эса жиддий жароҳат олдим. Буларни барчаси мавсум давомида ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабли кам ўйнадим.

- “Сўғдиёна”даги фаолиятингиз давомида сиз учун унутилмас учта ўйин?

- Қачонки, биз ОКМКни мағлуб этиб учинчи инўринни эгаллаганимиз, “Машъал”га қарши плей-оффда ўйнаб, рақибни енгиб Суперлигада қолганимиз ҳамда биз ОФК Кубогида “Естерн”ни ютиб ярим финалга чиққан ўйинларимиз эсда қолган.

- Олдингизда вариантлар бор. Сир бўлмаса, Суперлигани қайси клубларидан жиддий қизиқиш бор?

- Менда бир қанча таклифлар бор. Бироқ бу ҳақида тўлиқ айта олмайман. 100 фоиз аниқ бўлганда, айтишим мумкин.

- Умуман, янги мавсумда яна юртимизда қолмоқчимисиз ёки четга кетишни режалаштиряпсизми?

- Бу хусусида ҳеч нарса билмайман. Уйга бораман, оилам билан дам оламан. Кейин кўриб чиқаман. Футбол мени қайси томонга бошлайди, қайси тарафга йўлим очилади, ҳаммасини вақт кўрсатади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!