"Барселона" Ракитични Салоҳга алмаштирмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични "Ливерпул"га фақат бир шарт эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Берилган маълумотларга қараганда “кўк-анор ранглилар” 30 ёшли хавбекни мерсисайдликларнинг мисрлик форварди Муҳаммад Салоҳнинг трансферига қўшиб беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ “Ливерпуль” сафида ўтган ёз “Рома”дан келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум АПЛда жами 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 32та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ўз навбатида Ракитич эса Ла Лигада 35та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!