"Барселона" Роналдунинг яна бир ҳамюртини "ўғирлади"

“Валенсия” ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди.

22 ёшли футбочнинг агенти Жорже Мендеш каталонияликлар билан бир неча ҳафта давомида  яширин музокаралар ўтказди ва клуб билан январдаёқ битим имзолашни кўзлаётганди.

Аммо, “Барселона” баъзи муаммолар сабаб ушбу иш ёзги трансфер бозори вақтига қадар кечиктириладиган бўлди.

Sport.es тарқатаётган хабарга қараганда, айни  пайтда томонлар келишувнинг сўнгги бандларини келишиб олишмоқда. Трансфер нархи эса 30 миллион еврога тенглиги айтилмоқда.

Шунингдек, Конселу “Валенсия” раҳбариятидан уни қишда сотмасликларини илтимос қилмоқда. Хусусан, португалиялик футболчига “Бавария”, “Челси” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!