"Барселона" Салаҳ учун курашга қўшилди

Испаниянинг "Барселона" клуби ёзги трансферлар мавсумида "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни харид қила олмаса, иккинчи вариант "Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салаҳни ўз таркибига қўшиб олишга уриниб кўради.

Ҳозирда Гризманн келажаги борасида якуний қарорга келганича йўқ, шу сабаб квталонияликлар Салаҳнинг трансферини ўрганиб чиқишмоқда.

AS нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчининг вакиллари трансфер борасидаги музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Салаҳ ёзги трансферлар мавсумида "Реал"нинг асосий харидларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!