Фабрицио Романо “Реал” яна бир катта трансферни ҳал қилганини тасдиқлади

CHERY AUTO

Мавсумни нуфузли совринларсиз якунлаган “Реал” таркибини кучайтиришда давом этади. Хусусан, мадридликлар ҳимоя чизиғини янглашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Қироллик клуби” чап қанот ҳимоясига “Бенфика” вакили Альваро Каррерасни олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг тасдиқлашича, томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди.

Манбага кўра, “Реал” мутасаддилари испаниялик футболчи билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб бўлган.

- Альваро Каррерас ва “Реал”... Навбат етиб келди, - деб хабар тарқатди Фабрицио Романо.

Аввалроқ, мадридликлар Каррерас трансфери учун “Бенфика”га 50 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашга розилик берган эди.

Якунланган мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 50 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва бешта ассист ҳам расмийлаштириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!