Асосий мазмунга ўтиш

“CAFA U-17 Championship 2025". Суперкамбек амалга оширган ўсмирларимиз Эронни мағлуб этди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Терма жамоамиз финалга йўл олди

“CAFA U-17 Championship 2025” гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида Ўзбекистонлик ўсмирлар Эронлик тенгдошларига қарши баҳс олиб борди. "А" гуруҳидан ўрин олган мазкур беллашувда ҳамюртларимиз суперкамбек амалга оширган ҳолда 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, 13-дақиқада рақиб футболчиси Аббос Рафи ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Мўтабар Шамиси орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Мазкур голларга эса Аҳрорбек Равшанбеков 75', 88', Сухроб Садиржонов 81', Ҳусанбой Атабеков 90+2' жавоб қайтаришди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз гуруҳининг пешқадами сифатида финалга йўл олди. Финалда улар Тожикистонлик тенгдошларига қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ