Ads

"Барселона" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Нелсон Семеду янги мавсумда жам жамоада қоладиган кўринади.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича каталонияликлар 25 ёшли португалиялик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Улар Семедунинг трансфери бўйича келган 3та таклифни рад этишди. Аниқроғи, Португалия терма жамоаси аъзосини “Атлетико” Мадрид ва АПЛнинг 2 клуби ўз сафига қўшиб олишга уруниб кўрган.

“Барселона” раҳбарияти эса юқоридаги жамоаларга Семеду 100 млн евродан камига сотилмаслигини билдирган.

Маълумот учун, Нелсон Семеду ўтган мавсум “Барселона”да 47та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди.