Испаниянинг "Marca" нашри "Барселона"нинг янги трансферлари ҳақида ёзди.

Эрлинг Холанд жамоа учун жуда қиммат. Левандовски трансферининг эҳтимоли ҳам кам. Мюнхэнликлар Робертни қўйиб юбормоқчи эмас.

"Барселона" раҳбарияти аста-секин "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку вариантига ўтмоқда. Каталонияликлар форвардни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. 

"Челси" футболчи билан хайрлашишга тайёр. Номзодлар орасида ҳозирча фақат "Интер" бор, аммо "нерадзурилар" ҳам 100 миллион евро тўламоқчи эмас. "Кўклар" Ромелуни ўтган йили ёзда 113 миллион еврога харид қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!