“Барселона”: Шу футболчи кетса бўлди, уни текинга олинглар!

  • 24 август, 2021, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” клубдан кетишдан бош тортаётган франциялик ҳимоячи Самюэль Умтитини 31 августга қадар бош жамоага бериб юбормоқчи.

Tecno

Анчадан бери асосий таркибдан четда қолаётган Умтитига ёз бўйича турли жамоалардан таклифлар бўлди. Бироқ, у захирада ўтириб бўлса ҳам, Каталония клубидан мўмай маош олиш мақсадида бирорта таклифни қабул қилмади.

Айни пайтда Рональд Куманга умуман керак бўлмай қолган ҳимоячига “Монако” ва “ Ницца”дан қизиқиш бўлмоқда. Каталония суперклуби хўжайинлари агар Европа Чемпионлар лигасида иштирок этмайдиган жамоа Умтитига оғиз солса, ҳимоячини бепул бериб юборишга ҳам тайёр эканини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!