"Барселона" "Сити" ҳимоячисини текинга қўлга киритишни мақсад қилмоқда

  • 4 июль, 2020, 17:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Эрик Гарсия яна "Барселона"га қайтиши мумкин.

Tecno

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” ҳимоя марказини айнан ўзларининг собиқ тарбияланувчилари билан кучайтиришмоқчи. Аммо, каталонияликларда уни сотиб олиш учун ортиқча маблағ йўқ. Шу боис “Барселона” Гарсияни келаси йил, яъни “шаҳарликлар” билан шартномаси якунлангач ,текинга қўлга киритмоқчи.

Маълумот учун, Гарсия жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нарх эса 6,3 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!