"Барселона" скаутларни ишдан бўшатади

"Барселона" клуби коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий инқироздан чиқиш йўлларини изламоқда.

ESPN тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” тез орада скаутлар бўлимида қисқартириш қилмоқчи. Айни дамда “Барселона”да 40 та скаут фаолият олиб бормоқда. Энди уларнинг тенг ярми ишидан айрилади. Аниқроғи, ушбу ходимларнинг амалдаги меҳнат шартномалари июнь ойи сўнггида ўз ниҳоясига етади ва клуб улар билан шартномани узайтирмайди.

Айтиш керакки, “Барселона”дан кетадиган ходимларнинг айримлари ойига бор йўғи 600 евро маош олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!