Ads

"Барселона" клуби собиқ бош мураббийи Карлес Рексач "Атлетико" форварди Антуан Гризманнинг трансфери масаласида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бир марта мендан Гризманн ҳақида сўрашган. Мен эса уни сотиб олмаган бўлардим деб айтдим. Чунки, у Мессининг позициясида ўйнайди. Ўйлайманки ундан кўра кучлироқ футболчилар бор”, - дейди Рексач.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” футболчилари ҳам Гризманни сотиб олинишига қарши чиқишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.