"Барселона" собиқ футболчиси Каталонияга қайтишни истамоқда

Мавсум охирида "Атлетико" Мадридни тарк этадиган ҳужумчи Луис Суарес "Барселона"га қайтишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур "Твиттер"даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар"дан таклиф кутмоқда. Клуб уругвайлик форвардни текинга қўлга киритиши мумкин, чунки Суареснинг мадридликлар билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Аввалроқ, ҳужумчига "Астон Вилла", "Севилья" ва "Интер" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот ўрнида, Луис 2014 йилдан 2020 йилгача каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. Суарес жорий мавсумда "матрасчилар" сафида барча турнирлар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уриб, 3 та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!