"Барселона" собиқ президенти: Неймар мухлисларнинг устидан кулди

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ президенти Жоан Гаспар  ҳужумчи  Неймарнинг ПСЖга ўтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Неймар худди Фигу сингари йўлни танлади. У мухлисларнинг устидан кулди. “Барселона” раҳбариятини Неймарнинг кетишида айблаб бўлмайди. Улар қўлларидан келадиганини қилишди. Неймар уларни алдади, худди Фигу мени алдагани сингари”, – деб айтиб ўтди Гаспар.

Қайд этиш жоиз, 2000 йил Луиш Фигу “Барселона”дан жамоанинг азалий  рақиби “Реал”га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!