"Барселона" собиқ сардори: "Португалия Жаҳон чемпиони бўлишга фаворитлардан бири"

CHERY AUTO

"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль Португалия терма жамоасини 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг фаворитларидан бири деб ҳисоблайди.

Tecno

"Ҳа, мен айнан шундай деб ўйлайман. Португалия жуда сифатли терма жамоага эга — футболчилари йирик клубларда ўйнайди, бу клублар кўпинча ғалаба қозонади. Бу рақобатбардош жамоа ва ажойиб мураббийга эга. Шунинг учун у фаворитлар сафида, деб ҳисоблайман.

Ҳали олдинда бир йил бор, бу даврда кўп нарса ўзгариши мумкин: жароҳатлар, мураккаб тақвим… Аммо ҳозирги вақтда бу жуда хавфли терма жамоа", — деди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси УЕФА Миллатлар Лигаси ғолибига айланган эди. 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида эса улар Арманистон, Венгрия ва Ирландия терма жамоалари билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!