“Барселона” сўнгги қатордан битта тепада қолди
Европада ёзги трансфер ойнаси ёпилди. Таҳлилчилар жамоаларнинг янги ўйинчиларга қилган сарф-харажатларини ҳисоблаб чиқмоқда.
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” энг камхарж икки клубдан бири бўлди.
Diario Sport нашрининг ёзишича, каталонияликлар ёзда янги ўйинчиларни олиш учун атиги 3,4 миллион евро сарф қилди. Бу кўрсаткич бўйича “Барса”дан фақат “Атлетик” орқада. Бильбаоликлар бирорта трансферга қўл ургани йўқ.
Бош мураббий Хави Эрнандес ўз жамоасига беш нафар ўйинчи – Ориоль Ромеу, Илкай Гюндоған, Иньиго Мартинес, Жоау Канселу ва Жоау Фелишни қўшиб олди. Улардан фақат Ромеу трансфери учун 3,4 миллион евро тўланган. Қолган тўрт ўйинчидан иккитаси эркин агент сифатида келган бўлса, португалиялик ижарага олинди.
Фикрлар