“Барселона”нинг уй стадионида Испания аҳолисини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Барселона” президенти Жоан Лапорта ва Испания соғлиқни сақлаш вазири Альба Вергас “Камп Ноу”да эмлаш бўлимини ташкил этиш бўйича тегишли келишув имзолаган.

Энди “Камп Ноу” Каталониядаги энг катта 7 та эмлаш жойидан бирига айланади. Стадионга 500 мингга яқин вакцина келтирилади ва у ерда Каталония ахолисининг 70 фоизи COVID-19 га қарши эмланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)