"Барселона" суперҳужумчидан воз кечишга тайёр

«Барселона» клуби ҳужумчи Антуан Гризманни ёзги трансферлар мавсумида сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 29 футболчи ўз ўйинлари билан клуб раҳбариятининг ишончини оқлай олмади. Шу боис каталонияликлар 120 миллион еврога харид қилинган Антуанни 100 миллион еврога сотишлари кутилмоқда.

Шунингдек, франциялик ҳужумчини бошқа бир футболчининг трансферига қўшиш варианти ёки ижарага берилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!