"Барселона" Суперлига масаласи бўйича позициясини билдирди

"Барселона" президенти вазифасини бажарувчи Рафа Юсте Суперлига атрофидаги вазият юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Чоршанба куни "Реал" Европа футбол ассоциацияси ва Европа клублари ассоциацияси билан "европа футболи манфаати йўлида" келишувга эришганини эълон қилди. Шу тариқа мадридликлар амалда Суперлига лойиҳасидан чиққанини маълум қилди. Бундан аввал "Барселона" ҳам ушбу лойиҳани тарк этган эди.

"Биз бир неча кун олдин Суперлигада иштирок этишдан узоқлашдик. Президент сифатида соғлом фикр устун келганидан мамнунман — айнан шу туфайли барча жараёнлар шу тарзда кечмоқда.

Бу Флорентинонинг мағлубияти дегани эмас. “Барса” ўз вазифасини бажарди. Биз барча ташкилотлар билан жуда яхши муносабатдамиз. Клубимиз манфаати йўлида янада конструктив ҳаракат қилиш учун доим фикр алмашамиз", — деди Юсте.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!