"Барселона" суперюлдузини сотишга тайёр
"Барселона" мавсум якунида ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда.
Ярим ҳимоячининг клубдаги ўрнига апрель ойида олган тўпиқ жароҳати таъсир кўрсатган. Бу жароҳат туфайли де Йонг деярли ярим йил майдонга тушмади. Жароҳатдан олдин "Барселона" спорт директори ярим ҳимоячини лойиҳанинг муҳим қисми деб ҳисоблаган ва у билан шартномани узайтирмоқчи бўлган. Бироқ, сўнгги таклиф муддати ўтиб кетган.
Хабар қилинишича, клуб 2026 йилда тугайдиган шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқчи эмас. Клуб ярим ҳимоячини трансферга қўйишга ва катта бўлмаган суммага сотиши кутилмоқда. "Catalunya Ràdio" хабарига кўра, каталонияликлар 20 миллион евродан бошлаб таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Маълумот учун, "Барселона" учун асосий муаммо нидерландиялик ярим ҳимоячининг юқори маоши ҳисобланади. Футболчи йилига 35-37 миллион евро олади.
Фикрлар