“Барселона” тарихидаги энг зўр футболчи аниқланди. У Месси эмас!

The Mirror нашри “Барселона” тарихидаги энг зўр футболчини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, биринчи ўринга аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадона лойиқ топилди. Иккинчи ўриндан Марадонанинг ҳамюрти ва “Барса”нинг ҳозирги етакчиси Лионель Месси ўрин олди. Кучли учликни бразилиялик “афсунгар” Роналдиньо эгаллади.

Қизиғи шундаки, Марадона 1982-1984 йиллар давомида каталонияликлар таркибида атиги 36 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 22 та тўп киритган. Шу вақт мобайнида Испания кубоги, Лига кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган.

Бутун фаолиятини “Барселона”да ўтказаётган Лионель Месси эса расмий учрашувларда 768 та ўйин ўтказиб, 663 та гол урган ва жамоаси билан клублар миқёсидаги барча турнирларда бир неча маротабадан ғолиб бўлган. Ҳатто олти марта “Олтин тўп”га эга чиққан.

Марадонанинг совринлар бобида Мессидан ягона устунлиги 1986 йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритганида.   

Роналдиньо эса “Барселона”даги фаолияти давомида барча турнирларда 214 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 94 маротаба ишғол қилган. Икки карра Испания чемпиони, Суперкубок соҳиби ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигига сазовор бўлган.  

“Барса” тарихидаги энг кучли ўйинчилар рейтинги қуйидагича кўриниш олди.

  1. Диего Марадона
  1. Лионель Месси
  1. Роналдиньо
  1. Иохан Кройфф
  1. Андрес Иньеста
  1. Хави
  1. Луис Суарес
  1. Роналдо
  1. Жерар Пике
  1. Карлес Пуйоль
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар